Нималарни топдим, нималарни йўқотдим?

0

Шунингдек, у нималар йўқотганини ҳам таъкидлади
Актриса, хонанда Дурдона Қурбонова YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида санъат ортидан нималар топганини ва йўқотганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, касби ортидан шон-шуҳрат, танишлар орттирган. Қаергадир борса, номига қараб ҳамма таниб, ҳурмат қилади. Шунингдек, актриса машҳур бўлганидан кейин ҳақиқий инсонлар, самимиятни ва оқибатни йўқотган.

«Актриса сифатида шон-шуҳрат, танишлар орттирдим. Қаергадир борсак, ҳамма танийди ва ҳурмат қилади. Номга қараб кутиб олишади. Инсон сифатида самимиятни, ҳақиқий инсонлар ва оқибатни йўқотдим. Оддий одам бўлсангиз сизга ўзингизга яраша муомала қилади. Дурдона Қурбонова бўлганим учун кимдир мендан нимадир кутади ва ёнимда юради», — дейди актриса.