Қўшма Штатлар Ҳиндистонга ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда

0

Қўшма Штатлар Ҳиндистонга ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда, деб хабар бермоқда Bloomberg манбаларга таяниб.

Нашрнинг қайд этишича, хорижий ҳарбий ёрдам пакетига 500 миллион доллар киритиш варианти кўриб чиқилмоқда.
Бу ҳолда Ҳиндистон кредитлар ва грантлар ажратишни назарда тутувчи дастурнинг энг йирик олувчиларидан яъни Исроил ва Мисрдан кейин иккинчи ўринда туради.

Бу саъй-ҳаракатлар Байден маъмуриятининг Ҳиндистонни узоқ муддатли хавфсизлик ҳамкори сифатида жалб қилиш бўйича катта ташаббусининг бир қисмидир, дейди юқори мартабали АҚШ расмийси.

Бундан ташқари, Вашингтон Нью-Деҳлининг Россия қуроль-яроғ таъминотига қарамлигини камайтиришга интилмоқда, дея қайд этади Bloomberg.