Афғонистонда футболчиларга «шортик» кийиш ман этилди

0

18 ёшдан кичикларга спортнинг ҳар қандай тури билан шуғуллуниш ман этилди, деб ёзмоқда Zamon.uz нашри.

Афғонистонда футболчиларга «шортик»да футбол билан шуғулланиш тақиқлаб қўйилди.

Афғонистоннинг Ғазни вилояти стадионлари ва спорт майдончаларида Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги ходимлари келиб, спорт қоидалари ва либосларига оид янги қоидаларни ўрнатди.

Қайд этилишича, вазирлик ходимлари футболчиларни машғулотлар ва мусобақаларда спорт шортиларини киймаслик ҳақида огоҳлантирган.

Шунингдек, «Толибон» ҳаракати курашчиларга фақат юқори позициядан фойдаланишни тавсияқилган ва ётган ҳолда курашишни тақииқлаган.

Хабар берилишича, Ғазни вилоятида 18 ёшдан кичикларга спортнинг ҳар қандай тури билан шуғуллуниш тақиқланган.