Андижон вилоятида ўқитувчи 10 синф ўқувчисини калтаклагани айтилмоқда

0

Ижтимоий тармоқларда ўқувчи ўқитувчи томонидан калтаклангани ҳақида ҳикоя қилаётгани акс этган видео тарқалди. Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси вазиятга изоҳ берди.

Қайд этилишича, воқеа Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги 13 мактабда содир бўлган. 10 синф ўқувчиси ўша куни дарсга эрта келганини ва йўлакда турганини айтган. Кейин ўқитувчи унга яқинлашиб, нима қилаётганини сўраган. Мулоқот давомида ўқитувчи ўқувчини калтаклай бошлаган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси суриштирув ишлари бошланганини, унинг натижалари бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.
Аввалроқ Сурхондарё вилоятида ўқитувчи болани дарс вақтида қаттиқ калтаклагани ҳақида хабар берилган эди.