Google’нинг Россиядаги шўъбаси «банкрот» бўлди

0

The Wall Street Journal хабарига  таяниб, «Замон»нашрининг ёзишича, Google ўз ходимларининг аксариятини Россиядан Дубайга олиб кетганини ёзади. Россия идорасининг баъзи ходимлари Россияда қолишни ва ишдан кетишни танлаган.

«Россия расмийлари томонидан Google’нинг Россиядаги банк ҳисобини ҳибсга олиш бизни Россиядаги офисимизни бошқаришни, жумладан, россиялик ходимларни ёллаш ва уларга ҳақ тўлаш, етказиб берувчилар ва сотувчиларга маош тўлаш ҳамда бошқа молиявий мажбуриятларни бажаришни имконсиз қилди», — дейилади WSJ хабарида.

Google Россиядаги хизматларидан – қидирув, YouTube, хариталар ва Gmail хизматларидан фойдаланишни давом эттиришни режалаштирмоқда.