Марям Тиллаева эридан узр сўради

0

«Менинг ҳарактерим шундай», — дейди у
Ислом Каримовнинг невараси Марям Тиллаева бобоси берган зиракни эри Амиран Сардаров олгани ҳақидаги гапига ойдинлик киритди.

Унинг сўзларига кўра, буни Амиран қилмаган. Марям Тиллаева кўпинча нарсаларни йўқотиб қўяди. Шу сабабли буни ўзи қилган бўлиши мумкин. У Амиран Сардаровнинг гивоҳванд эмаслигини ҳам таъкидлади ва ундан узр сўради.

«Мен сен ҳақингда кўп нарса айтдим лекин бундан афсусдаман. Мен кўпинча сумка ва бошқа нарсаларимни йўқотиб қўяман. Бобом берган зиракни сен олдинг деб ўйлагандим. Бироқ далилим йўқ эди. Мен ҳарактерим билан уларни қаердадир ташлаб кетган бўлишим мумкин. Гиёҳвандлигинг ҳақидаги гапларга келсак, сен гивоҳванд эмассан», — дейди у.

Аввалроқ Марям Тиллаева Амиран билан муносабатларига ойдинлик киритганди. Блогер ўзи учун доим муаммолар яратишини айтди. У бир инсоннинг розилиги учун ҳамма нарсани йўқотишга тайёр бўлганига ҳали ҳам тушуна олмайди. Марям Тиллаева бу оммавий томоша учун оила аъзолари, дўстлари ва кузатувчиларидан узр сўради. У Амиранга омад тилади ва у билан учрашиши бежизга эмаслигини таъкидлади. Бу блогер учун катта тажриба бўлган.

«Мен баъзан ўзим учун муаммолар яратаман, чунки мен ўзимни қабул қилмайман ва эҳтимол, ҳурмат қилмайман. Қандай қилиб бир кишининг розилиги учун ҳамма нарсани йўқотишга тайёр бўлиш мумкинлигига ўзим тушунмаяпман. Бу оммавий томоша учун оилам, дўстларим ва кузатувчиларимдан узр сўрайман. Амиран ва сизга омад тилайман. Менимча, биз бу ҳаётда шунчаки учрашмаганмиз. Бу тажриба мени янада кучлироқ ва онглироқ қилди. Мен ўз чегараларимни аниқладим ва муносабатлар учун нимани қурбон қилишга тайёр эмаслигимни тушундим. Мен учун энг қийин нарса сиз билан яна учрашиш эди. Мен сизга бўлган ҳис-туйғуларимга қарам бўлишдан қўрқдим ва сиз ўз обрўингизни сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага тайёрсиз. Менга етказган оғриқни кечираман ва хафагарчиликни унутаман юбораман», — дейди у.