Москвадаги Google офиси ёпилади ва ҳодимларини олиб кетади

0

Google Россиядаги ходимларини олиб чиқиб кетмоқда ва мамлакатдаги тижорий иштирокини тўхтатади, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal.

Москвадаги Google офиси ёпилмоқда. Россия расмийлари томонидан Google банк ҳисоб рақами музлатилган, шунингдек, компанияга ходимларни ушлаб туриш ва молиявий мажбуриятларни бажаришга имкон берилмайди.

Компаниянинг Россиядаги шўъба корхонаси банкротлик тўғрисида ариза берган.