Мовий денгиз, қуёшнинг зарин нурлари, олтиндек сариқ қумлоқлардан иборат пляжлар – Туркия денгизларида делфинлар билан бирга сузинг!

0

Туркия, мовий денгизда мириқиб чўмилишни ва олтиндек сариқ қумлоқлардан иборат пляжларда ётиб дам олишни севувчи энг нозик таъб сайёҳларнинг таъбига мос келадиган плайжларни тақдим қиладиган кам сонли давлатлардан бири ҳисобланади.

Туркия жанубда Ўрта ер денгизи, шимолда Қора денгиз ва ғарбда Эгей денгизи билан ўралган бўлиб, мамлакат чегараларида Фракия ва Анадолу минтақалари орасида жойлашган Мармара денгизи ҳам мавжуд.

Турли иқлим ва географик ҳусусиятларга эга бу денгизларнинг соҳилларининг умумий узунлиги ороллар билан бирга ҳисоблаганда 8330 километрни ташкил қилади ве жуда кўплаб пляжларни ўз ичига олади.

Қуйида, Туркиянинг баъзи пляжлари ҳақида маълумот олинг ва ўзинг учун бу пляжларни кашф қилинг.

Эгей денгизида делфинлар билан бир оқимда сузинг!

Муғла вилоятидаги Датча ярим ороли, Туркиянинг кислородга энг бой минтақаси ҳисобланади.

Эгей минтақасида жойлашган бўлсада, одатда Ўрта эр денгизи иқлимига эга Датча ярим оролининг 235 километрга чўзилган соҳили бўйлаб 50 дан ортиқ чўмилиш мумкин бўлган катта-кичик кўрфазларни ўз ичига олади. Денгиз тошбақалари (Caretta Carettas) учун ҳам Туркиянинг энг мақбул яшаш жойларидан бири ҳисобланган Датчада, ғаввослар ва хаваскор шўнғувчилар минтақада тез-тез учраб турадиган делфинлар яқинида сузиш имкониятидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Бунинг учун Мармарисда фаолият кўрсатаётган кўплаб ғаввослик мактабларида сув остига шўнғиш ва делфинлар билан бир оқимда сузиш бўйича махсус кўникмалар ҳосил қилиш ҳам мумкин.

Кадирга кўрфази Мармарисдаги энг машҳур шўнғиш нуқталаридан бири бўлиб, бу ерда денгизнинг 15 метр чуқурлигида эски даврларга оид кема қолдиқларини кўриш мумкин. Шунинг учун ҳам бу ер ҳар йили кўплаб денгиз остини суратга олишни севувчи фотография ишқибозларини ўзига жалб қилади.

Сиз агар, Туркия бормоқчи бўлсангиз, албатта Датча ярим оролига ташриф буюриб, денгиз остига шўнғиш ва делфинлар билан бир оқимда сузиш имкониятига эга бўлишингиз мумкинлигини унутманг.

Капалаклар водийси – Фетҳие

Фетҳиедаги Капалаклар водийси 350 метрлик тик қоялар билан ўралган табиат қўйнида қурилган жаннатга ўхшайди.

Тик қояликлар билан ўралгани сабабли Капалаклар водийсига қуруқлик орқали бориш имкони бўлмасада, Фетҳиедан жўнайдиган кемалар воситасида у ерга боришингиз мумкин.

Капалаклар водийсига қадам қўйганингиз ондан бошлаб, мовий ва тиниқ денгиз манзараси сизни ҳайратда қолдиради.

Ўлудениз

Муғла вилоятига қарашли Фетҳие туманида жойлашган Ўлудениз минтақаси Туркиядаги пляжлар орасида энг машҳурларидан бири ҳисобланади.

Зумрадден яшил ва осмондек мовий рангларда жилоланувчи Ўлудениз соҳили 2006 йилда бир Немис нашри томонидан ўтказилган сўровда саксон икки фоиз овоз билан дунёнинг энг гўзал пляжи сифатида эътироф этилган. Ўлудениз соҳилларида сув жуда сокин ва саёз бўлсада, денгиз сатҳи сув оқимларининг таъсири натижасида ҳар икки-уч кунда орътача ярим метрга кўтарилиб-тушиб туради, шунинг натижасида эса сув ўз ўзини тозалаб янгилаб турарди.

Туркиянинг кўзни қамаштирувчи табиий гўзалликларини ўзида мужассам этган Ўлуденизга бориш жуда осон ва қулай. Муғла вилоятининг энг гўзал туманларидан бири бўлган Фетҳиенинг Ўлудениз минтақасига Анталия, Муғла ва Бурдур орқали автомагистраль йўллар билан транспортда бориш мумкин.

Клеопатра пляжи

Анталия вилоятига қарашли Алания туманининг ғарбий қисмида жойлашган Клеопатра пляжи, 2 киломегрта чўзилган соҳили ва олтинден сариқ қумлари билан машҳур. Исмини Миср қироличаси Клеопатрадан олган пляжнинг яна бир хусусияти эса денгизнинг саёзлиги.

Гўкова кўрфазидаги Седир оролида жойлашган бу пляжнинг олтиндек сариқ қумлари ҳақида турли афсоналар ҳам юради. Бу афсоналарга кўра, мелоддан аввалги даврда яшаган Римликларнинг машҳур қўмондони Антониус Миср маликаси Клеопатра учун Мисрдан кемаларда бу пляж учун махсус қум келтирган.

Клеопатра пляжининг олтиндек сариқ қумлари Туркиянинг бошқа соҳилларида учрамайди.

Агар сиз ҳам мароқли таътил учун қайси пляжни танлашга бошингиз қотган бўлса, юқоридаги танловлар айнан сиз учун!