Назарбоевнинг рафиқаси Қозоғистоннинг «Хотин-қизлар ишлари бўйича комиссияси»дан чиқариб юборилди

0

Назарбоевнинг рафиқаси Қозоғистоннинг «Хотин-қизлар ишлари бўйича комиссияси»дан чиқариб юборилди

Қозоғистоннинг биринчи раҳбари Нурсултон Назарбоевнинг рафиқаси Сара Назарбоева Республика Президенти ҳузуридаги Хотин-қизлар, оилавий ва демографик сиёсат бўйича миллий комиссиянинг янгиланган таркибига киритилмади. Бу хабар амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Токаевнинг 18 май куни эълон қилинган фармонидан келиб чиқиб берилди.

Ҳужжатга кўра, бир неча киши, жумладан Назарбоева ҳам комиссия аъзолари рўйхатидан чиқарилган. Фармон имзоланган кундан бошлаб кучга киради.

81 ёшли Сара Назарбоева 1962 йилда Қозоғистоннинг бўлажак биринчи президентига турмушга чиқган. Назарбоев давлат раҳбари сифатида фаолият юритган даврда Сара Назарбоева ижтимоий ва хайрия ишларида фаол иштирок этган.