Nest One’да қанча ишчига маош ўз вақтида берилмаган?

0

Хабарингиз бор, ижтимоий тармоқларда қурилаётган Nest One осмонўпар биноси яқинида ишчилар иш ҳақи берилмаганига норозилик билдирган видео пайдо бўлди. Иш шу даражага етдики, улар қурилиш майдонига туташ йўллардан бирини тўсиб қўйишди. Кейинроқ ширкатлари осмонўпар бино қурилишида иштирок этаётган тадбиркор Мурод Назаров ҳаммаси тинч эканини айтди. Шунингдек, у киноя билан “агар ҳаммага палов етарли бўлмаса”, ваҳима қилишнинг ҳожати йўқлигини таъкидлади.

Кейинчалик маълум бўлишича, хавотирга ҳали ҳам асос бор. Меҳнат вазирлиги маълумотларига кўра, “Oʻzguven Mimarlik Inshaat” 312 нафар ходимдан 1 миллиард сўмдан ортиқ, “Ozguven Tasarim Mimarlik Insaat” компанияси эса 427 нафар ходимдан 1 миллиард 300 миллион сўм қарздор бўлган. Апрел ойидаги қарзлар 17 май куни тўланган.

Тошкент шаҳар меҳнат инспекцияси “Oʻzguven Mimarlik Inshaat” компанияси ва “Ozguven Tasarim Mimarlik Insaat” хорижий корхонаси раҳбари Гувен Меҳметра номига мазкур ҳолат такрорланишига йўл қўймаслик тўғрисида буйруқ чиқарди.