Туркиядаги бокс бўйича аёллар ўртасидаги ЖЧда Азиза Ёқубова ва Моҳира Абдуллаева “бронза”га эга чиқишди

0

Туркиядаги бокс бўйича аёллар ўртасидаги ЖЧда Азиза Ёқубова ва Моҳира Абдуллаева “бронза”га эга чиқишди.

Азиза Ёқубова (-50 кг) ярим финал жангида колумбиялик Ингрит Валенсияга қарши жанг қилди ва 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди.

“Қайд этиш лозимки, бунгача Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзолари катталар ўртасидаги ЖЧда медаль қўлга киритишмаган эди. Азиза бу борада биринчи бўлди!”, – дейилган Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

Моҳира Абдуллаева эса (+81 кг) жангнинг 1-раундида жароҳат олиб, беллашувни давом эттира олмади. Шу боис ҳакамлар ғалабани унинг рақибаси марокашлик Хайжа Мардига беришди.

Шу тариқа, мазкур дунё биринчилиги мамлакат терма жамоаси учун 2 та бронза медали билан якунланди.

Бу мусобақа аёллар боксида ЖЧларидаги илк медаллар билан тарихда қолади.