Зеленский Путинга куёв (ми)?

0

Россия президенти Владимир Путиннинг қизи Катерина Тихонова Бавария давлат балети бадиий раҳбари Игор Зеленский билан турмуш қургани ошкор бўлган. Бу ҳақда немис нашрлари уларнинг ҳужжатларига асосланиб хабар тарқатган.

Ҳужжатлардан бирига кўра, 2019 йил 9 декабрда Мюнхен-Москва йўналишидаги авиапарвозда учган йўловчилар рўйхати орасида улар ҳам борлиги айтилган.

Ушбу рейсда Катерина Тихонова, Игор Зеленский ва уларнинг 2 ёшли қизчаси, 2 та энага, фортепяно ўқитувчиси ва Россия президенти хавфсизлик хизматининг 3 ходими (Тихонованинг шахсий қўриқчилари) учганлар.

Яқинда эса Бавария балети Der Spiegel нашрига Игор Зеленский ва Путиннинг қизи шерик бўлганини тасдиқлаган.