Алишер Қодиров – «Йўл таъмирлаш ишлари фақат тунги вақтда амалга оширилиши қонунда аниқ кўрсатилиши зарур»

0

19 май куни “Миллий тикланиш” Демократик партияси фракциясининг йиғилиши бўлиб ўтди, унда Алишер Қодиров тирбандликларни бартараф этиш йўлларини аниқлади.

Партия раҳбарининг фикрича, йўл таъмирлаш ишлари фақат тунги вақтда амалга оширилиши керак, чунки уларнинг иш вақтида амалга оширилиши катта тирбандликларни келтириб чиқаради.
Бугунги кунда бу жараённи ҳуқуқий тартибга солиш, яъни йўл таъмирлаш ишлари фақат тунги вақтда амалга оширилиши қонунда аниқ кўрсатилиши зарур. Бу тартиб дунёнинг кўплаб мамлакатларида қўлланилади”, — деди Алишер Қодиров.

Аввалроқ Тошкентдаги тирбандлик муаммоси сунъий интеллект ёрдамида ҳал этилиши, бунинг учун пойтахт маъмурияти кореялик мутахассисларни жалб қилгани хабар қилинганди.