Банкоматни бузмоқчи бўлган шахс қўлга тушди

0

Ушбу  ҳолат Тошкент шаҳар Юнусабот туманида рўй берган.

Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида банкоматни бузмоқчи бўлган шахс ушланди.

Маълум қилинишича, 13 май куни соат 01:05 да туманнинг Фурқат кўчаси 2-уйда жойлашган «Равнақ банк» Шайхонтоҳур филиалида хизмат олиб бораётган сафдор Д.Темиров томонидан белгиланган ҳудуд видео кузатув камераси орқали назорат қилинаётган вақтда номаълум шахс банкомат чироқларини ўчириб, симларни узаётгани аниқланган ва зудлик билан «ташвиш» тугмаси босилган.

Келиб тушган «ташвиш» хабарига кўра, тезкорлик билан қўриқлаш хизмати ходимлари воқеа жойига етиб келиб, номаълум шахс банкомат симларини узаётган вақтда қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари Шайхонтоҳур тумандаги 2-сонли ИИБ томонидан олиб борилмоқда.