Экстремизмни тарғиб қилган шахс 4 йилга қамалди

0

Наманган вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ижтимоий тармоқларда экстремистик материалларни тарғиб қилиш билан шуғулланган шахсни қўлга олди, деб хабар беради ЎзА.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ушбу шахс Ж.А. 1999-йилда туғилган, Телеграм орқали Россияда яшаган Шуҳрат исмли шахс билан танишган. Улар турли диний мавзуларда мулоқот қилишган.

Тез орада Ж.А. Абу Салоҳ, Абдулла Зуфар, Содиқ Самарқандий каби экстремистик ташкилотларнинг турли раҳбарларининг аудио ва видео чиқишларини тарғиб қилувчи Телеграм каналини очган.

Ж.А. ўзбек-қирғиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Олиб борилган суриштирув ишлари натижасида Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан Ж.А. 4 йилгача озодликдан маҳрум қилинди.