Нима бўлса бўлади сохта «Гаи»…

0

Ижтимоий тармоқларда йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими бир ҳайдовчига калла қўйиб, ўзидан жабрдийда ясаб олгани акс этган видео тарқалган.

Воқеа Наманганда рўй берган, аммо қачон бўлгани маълум эмас. Видеода ЙҲХБ ходими ҳайдовчига боши билан уриб, бу ишни фуқарога тўнкаганини кўриш мумкин.

Сўнгги кунларда ИИВ тизимидаги бундай видеолар кенг тарқала бошлаган. Масалан, Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги воқеада ИИБ ходими погонини ўзи юлиб, бу айбни бир аёл кишига ағдарганди.

Намангандаги видеога ИИВ ҳозирча муносабат билдирганича йўқ.