«ПСЖ» Килиан Мбаппега ажойиб таклиф билан чиқди

0

«ПСЖ» клуби ҳужумчи Килиан Мбаппега янги таклиф билан чиқди. Франция клуби футболчига клуб бошқарувида иштирок этишига рухсат бермоқчи, деб хабар беради La Republica El Chiringuito TV телеканалига таяниб.

Манбага кўра, «ПСЖ» жамоасининг асосий юлдузини «Реал»га ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилмоқда. Француз клуби Мбаппега келаси мавсумдан бошлаб лойиҳа эгаси бўлишни таклиф қилди, ўшанда у жамоада мураббий алмашишда ўз сўзини айтади ва трансфер сиёсатига ҳам аралаша олади.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум парижликлар сафида Мбаппе барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 36 та гол ва 26 та голли узатмага муаллифлик қилган.