Қулупнайнинг онкологик касалликлардаги фойдаси катта

0

Янги узилган резаворлар танани саратон касаллигидан ҳимоя қиладиган ва яллиғланишни камайтирадиган моддаларга эга бўлади.

Бу ҳақда россиялик диетолог, тиббиёт фанлари доктори Михаил Гинзбург маълумот берган.

Мутахассиснинг фикрича, янги узилган қулупнай таркибидаги аскорбин кислотанинг юқори миқдори кверцетин билан биргаликда қон томирларининг ҳолатини барқарорлаштиради, қон микроциркуляциясини яхшилайди ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Мева, шунингдек, танадаги яллиғланиш жараёнларига фаол қаршилик кўрсатадиган ва ҳужайра мутацияси хавфини камайтирадиган флавоноидларга бой.

«Қулупнай таркибида галик кислота бор, у онкологик касалликларга қарши таъсирга эга. Қулупнайни мунтазам истеъмол қилиш билан саратоннинг бирламчи олдини олиш содир бўлади ва бу турли хил онкологик касалликларга ҳам фойдали бўлади», деди Гинзбург.

Диетолог қулупнайдан истеъмол қилгандан кейин тишларни ювишни маслаҳат берган. Чунки унинг таркибида эмални йўқ қиладиган ва кариес пайдо бўлишига ҳисса қўшадиган органик кислоталар мавжуд.