Россия ўз зарарига озиқ-овқат экспорт қилмайди – Медведев

0

«Россия ўз мажбуриятларини тўлиқ бажаришга тайёр, лекин биз савдо ҳамкорларимиздан ҳам бирдамликни кутмоқдамиз, жумладан, халқаро платформаларда ҳам. Акс ҳолда, бу мантиққа тўғри келмайди: бир томондан бизга қарши ақлдан озган санкциялар қўлланилмоқда, иккинчи томондан эса – биздан озиқ-овқат етказиб беришни талаб қилишмоқда. Биз ҳам ахмоқ эмасмиз”, — деб ёзди Медведев ўз телеграм-каналида.

У Россия фуқаролари учун озиқ-овқат «муқаддас масала» эканлигини қўшимча қилди ва ўз бозорига зарар eтказадиган экспорт бўлмаслигини яна бир бор таъкидлади.