«У ролнинг ўз эгаси бор» – Дурдона Қурбонова нима сабабдан «Дайди қизнинг дафтарида»да рол ўйнамаганини айтди

0

«У ролнинг ўз актрисалари бор», — дейди у.
Актриса Дурдона Қурбонова YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида «Дайди қизнинг дафтари» сериалида ўйнамаганининг сабабини айтди.

Дурдона Қурбонова бунга масъулиятсизлик сабаб бўлмаганини таъкидлади. Актрисанинг сўзларига кўра, у ролнинг ўз эгалари бор. У сериални кўргач, унда ўйнамаганининг сабабини тушуниш мумкинлигини айтди.

«’Дайди қизнинг дафтари’да ўйнамаганим сабаби масъулиятсизлик эмас. У роль меники эмасди. Уни ўзини ўйнайдиган актрисалари бор. Сериални кўрсангиз ҳам нимага ўйнамаганимга тушунасиз. У роль меники эмасди. У ерда менинг масъулиятсизлигим ёки бошқа нарсамнинг алоқаси йўқ», — дейди актриса.