Ўзбекистон тарихида илк бор бу мукофот қўлга киритилди

0

2022 йилги «Partnerships Awards»да Ўзбекистон тарихида биринчи марта Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги (ДХШРА) давлат секторининг «Йил тарғиботчиси» номинациясида ғолиб бўлди.

ДХШ орқали Ўзбекистон такомиллаштирилган давлат хизматларини кўрсатиш учун жуда зарур бўлган молиялаштиришни жалб қилиш ва хусусий сектор экспертизасини ўтказиш учун муқобил механизмни мақсад қилиб қўйган. Бу саъй-ҳаракатлар халқаро ҳамжамият томонидан ижобий баҳоланмоқда, буни Ўзбекистонни 2022 йилги ҳамкорлик мукофотлари совриндори деб эълон қилиниши мисолида ҳам кўриш мумкин.

Мукофот ҳақида қисқача маълумот:

«Partnershis Awards» соҳадаги мукаммаликни эътироф этишнинг энг катта ва энг нуфузли соврини ҳисобланади. Бу йил, ушбу мукофот пандемия келтириб чиқарган муайян муаммоларга жавобан ташкилотлар ва шахслар томонидан режалаштирилганданда кўпроқ натижаларга эришиш учун қилинган улкан саъй-ҳаракатларни акс эттиради.

«Partnershis Awards» муҳим аҳамиятга эгалиги шундаки, улар энг кучли танқидчилар томонидан баҳоланади. Экспертлардан иборат бахолаш панели давлат ва хусусий секторни намойиш этувчи 30 дан ортиқ соҳа мутахассисларидан иборат. Баҳолаш панели аъзолари ДХШ соҳасидаги мутахассислиги, тажрибаси ва ҳаққонийлиги асосида танланади.

Ушбу мукофот «Haymarket Media» гуруҳининг бир қисми бўлган «Partnerships Bulletin» томонидан ташкил этилган.

Маълумот учун: «Partnership Bulletin» давлат ва хусусий сектор раҳбарларига давлат инфратузилмасини лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва сақлаш учун шериклик алоқаларини ўрнатадиган муҳим маълумотларини тақдим этади. Таҳририят қамрови, маълумотлар базаси ва бозорга оид етакчи тадбирлар орқали транспорт, ижтимоий ва коммунал инфратузилма соҳаларини шакллантирадиган лойиҳалар, шериклар ва сиёсат ҳақида маълумот алмашиниш платформалари билан таъминлайди.

Ушбу мукофотни 2018 йилда Бангладеш, 2017 йилда Австралия ва 2016 ва 2014 йилларда эса Филиппин қўлга киритган.