Ўзбекистонда илк бор “Евро-6” сифатли дизель ёқилғиси ишлаб чиқарилди

0

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 1150 тонна “Евро-6” русумидаги экологик тоза дизель ёнилғисини ишлаб чиқарилди.

“Завод мутахассислари томонидан газойлни гидротозалаш қурилмасидаги реакторнинг иш тартиби учун энг яхши технологик вариантларни танлаш йўли орқали жараённи оптималлаштириш бўйича ишлар бажарилди. Бу эса юқори экологик тоифадаги дизель ёқилғиси ишлаб чиқаришни ўзлаштириш имконини берди”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, “Евро-6” русумидаги дизель ёнилғиси ички ёнув двигателларини атроф муҳитга зарарини камайтиришга қаратилган. Унинг таркибида политиклик ароматик углеводородлар масса миқдори 4,0 % дан кўп бўлмайди. Олтингугурт масса миқдори 5 мг/кг (ppm)ни ташкил этади.