Зеленский Россиянинг «сеҳрли қуроли» устидан кулди

0

«Нацистлар Германиясининг пропагандасида «Вундерваффе» деган ибора қўлланилар эди, бу «сеҳрли қурол» дегани.

Улар урушда имкони қолмаганини англагани сари, антиқа бир қурол ҳақида пропаганда қўллашга ҳаракат қиларди. Гўёки ушбу қурол урушда бурилиш ясаши керак эди.

Мана эндиликда урушнинг учинчи ойи кетаятган вақтда, Россия ҳам ўзининг «сеҳрли қуроли» ҳақида гап бошлаганини кўришимиз мумкин. Бу эса уларнинг миссияси амалга ошмаганидан далолатдир«, – дейди Зеленский.