Чимкентдаги туғуруқхона яқинида портлаш содир бўлди

0

Портлаш оқибатида икки қаватли «Касалхона қошидаги 138-дорихона» МЧШ биносида ёнғин юзага келган. Шунингдек, Чимкент фавқулодда вазиятлар хизмати хабарига кўра, портлаш натижасида бир бино қисман қулаган ҳамда яқинда жойлашган беш қаватли уй хонадонларидан бирининг деразалари ва балконига зарар етган, бундан ташқари, еттита енгил автомобиль зарар кўрган.

Tengrinews аниқлик киритишича, дастлабки маълумотларга кўра, портлашга газ тўпланиб қолиши сабаб бўлган. Воқеа жойида қоровули ва бир нафар чақалоқ ҳалок бўлган. Бошқа жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ .Ҳодисадан кейин туғуруқхонадан 100 га яқин одам эвакуация қилинган. Баъзи ОАВлар кислород баллони портлаганини ёзмоқда. Полиция портлаш ҳолати юзасидан жиноий иш очди.