Кучли шамол Хоразм ва Навоийда уйларнинг томини учирди

0

21 май куни соат 10:45да Урганч шаҳар Абулғози-Баходирхон кўчасидаги уйнинг таҳминан 70 м2 майдонда том ёпма қопламасини шамол учириб, уйнинг орқа томонидаги автотураргохгатуширган. Ҳодиса оқибатида «Gentra» автомобили қисман зарарланган.

Урганч тумани «Ғалаба» МФЙдаги хусусий уйнинг таҳминан 80 м2 майдонда уйини шифер қопламаси шамол оқибатида учиб ерга кулаб тушган. Воқеа жойида тан жарохати олганлар йўқ.

Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида «Дўстлик» МФЙда жойлашган уйнинг тахминан 5 м.кв, «Йўлчилар» МФЙда 2 та хонадонларнинг тахминан 4 кв.м дан том қисми шифер ва туникаларини учирган.

ФВВ 21 – 23 май кунлари Ўзбекистон ҳудудида кучли шамол ва ёмғир ёғиши мумкинлиги ва ушбу табиий ҳодисаларнинг эҳтимолий оқибатлари ҳақида аҳолини огоҳлантирди.