ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси муҳокамага қўйилди

0

-Қарор лойиҳасига кўра, Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида 2026 йилга қадар олий таълим билан қамров даражасини
50 фоизга етказиш;

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб:

-олий таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таълимнинг масофавий шакли жорий этиш;

-молиявий ва академик мустақиллик берилган олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари олий таълим муассасалари Кузатув кенгашлари томонидан мустақил белгилаш;

-давлат олий таълим муассасалари магистратура босқичида таҳсил олувчи хотин-қизларнинг тўлов-контракт пуллари тўлиқ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш каби масалалар баён этилган.

Шунингдек, 2022/2023 ўқув йили учун:

бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

– кундузги таълим шаклига —76 728 нафар;
– сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
– кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
– масофавий таълим шаклига— 3 610 нафар.

магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар.

– хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар квота ажратилади.

-Белгиланишича, молиявий ва академик мустақиллик берилган ОТМларнинг Кузатув кенгашлари бир ҳафта муддатда олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини тасдиқлайди.

Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари сони мос йўналишга белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларидан камида икки баробар кўп бўлади.