Тошкентда «Tracker» ва «Cobalt» тўқнашди

0

2022 йил 17 май куни соат 18:00 ларда Тошкент шаҳар, Сирғали тумани, Қумариқ кўчасида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган И.А. «Tracker» русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, оралиқ масофани сақламаганлиги оқибатида ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган Р.М. бошқарувидаги «Cobalt» русумли автомобилга тўқнашган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.