Андижонда ишга киритиб қўйиш эвазига 600 АҚШ доллари пора талаб қилган фирибгар ушланди

0

Жорий йилнинг 16 май куни фуқаро А.Жнинг аризасига асосан Андижон вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Жалақудуқ тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Тезкор тадбир давомида фуқаро Т.Х ариза муаллифи А.Жни тиббиёт бирлашмасига «Компьютер инженерлиги» вазифасига ишга жойлаб қўйишини айтиб 600 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олаётган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ҳамда 25, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.