АҚШ энди заҳираларни сақлаш учун хавфсиз жой эмас

0

Хитой Россия активларини блоклагандан сўнг, хорижий инвесторларнинг АҚШга бўлган ишончи пасайганини эълон қилди.

Global Times газетасининг ёзишича, Қўшма Штатлар Россия давлат активларини музлатиш қарори билан ўз молиявий тизимининг ўлим ордерини имзолаган.

Нашрнинг фикрича, АҚШ энди заҳираларни сақлаш учун хавфсиз жой эмас.

“Агар мамлакат ўзининг ғаразли сиёсий манфаатларини кўзлаб, бир сония ичида давлат ва хусусий хорижий ҳисобларни тортиб олишга тайёр бўлса, сиёсатчиларнинг ҳеч бир сўзи хорижий инвесторларни ўз капитали хавфсизлигига ишонтира олмайди”, — дейилади хабарда.