Беларус санкциялардан қутулиши мумкин, фақат…

0

АҚШ расмийлари ва БМТ бош котиби Антониу Гутерриш, агар расмий Минск Украинадан Европа иттифоқига дон экспорт қилишда ёрдам берса, Беларус ўғит ишлаб чиқарувчиларига нисбатан санкцияларни вақтинча бекор қилиш вариантларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда 20 май, жума куни The Wall Street Journal (WSJ) хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Украина донининг Беларус орқали темирйўлда Литванинг Клайпеда портига етказилиши эвазига олти ойга санкцияларни бекор қилиш таклиф этилмоқда. Антониу Гутерриш, WSJ’нинг таъкидлашича, Украинадан ғалла экспорти учун денгиз йўлаги яратиш бўйича ҳам музокаралар олиб боришга ҳаракат қилмоқда. Шу мақсадда БМТ Москва, Анқара ва Киев билан ҳам музокаралар ўтказмоқда. Ушбу вариант ҳам Россия ва Беларус ўғитларини экспорт қилишни осонлаштиради.

Украина дон етиштириш бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради. Уруш бошланганидан ва Россия қўшинлари Қора денгиз портларини тўсиб қўйгандан сўнг, мамлакатдан ғалла экспорти деярли имконсиз бўлиб қолди ва шунинг учун дон маҳсулотлари нархи тез кўтарила бошлади. Мутахассислар дунёдаги энг оғир озиқ-овқат инқирозини кутмоқда. АҚШ маълумотларига кўра, Украина элеваторларида ўтган йилги 20 миллион тонна дон бор.

Ўғит ишлаб чиқариш Беларус бюджети учун энг муҳим даромад манбаи ҳисобланади. Қўшма Штатлар миграция инқирози ва мухолифатнинг таъқибига жавобан 2021 йилда Беларус калий саноатига қарши санкциялар киритди. Бошқа томондан, Россия минерал ўғитларидан АҚШнинг чеклов чоралари олиб ташланди – улар ҳаётий маҳсулотлар ва товарлар рўйхатига киритилди.

РИА Новости