Эрдўғон Финляндия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

0

Эрдўғон Финляндия президенти билан мамлакатнинг НАТОга аъзолиги масаласи юзасидан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар бермоқда ОАВ.

Туркия раҳбари финляндиялик ҳамкасбига террорчи ташкилотлар таҳдидига эътибор бермаслик Иттифоқ руҳига тўғри келмаслигини айтди.

Бунга жавобан Саули Ниинистё Хелсинки НАТО иттифоқчилари хавфсизлиги бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олишига ишонтирди.

РБК