Финляндия ТИВ ўзининг “оптимистик” эканини айтди

0

Финляндия ташқи ишлар вазири Туркия билан НАТО аъзолиги бўйича келишмовчиликларни ҳал қилиш борасида “оптимистик” эканини айтди.

Шунингдек, у Хелсинкининг Анқара билан муаммоларини ҳал қилиш “бир неча ҳафта” олиши мумкинлигини қўшимча қилди.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, Финляндия Туркияга курдларнинг ПКК билан алоқалари диққат билан кузатилишига кафолат бериши мумкин.

РБК