Франция ҳукумати таркиби ўзгарди

0

Францияда янги ҳукумат тузилди, дея хабар беради Euronews.

Франция бош вазири Элизабет Борн бошчилигидаги янги ҳукумат эълон қилинди. Элизабет Борн 16 май куни Франция президенти Эммануэль Макрон томонидан бош вазир этиб тайинланган эди.

Ҳукумат таркибига кўплаб янги вазирлар қўшилди. Янги таркиб президент Эммануэль Макрон қайта сайланганидан бир ой ўтиб тузилмоқда.