Нима учун иссиқда иммунитет пасаяди?

0

Максим Зоҳиджонов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

– Қуёшда лимфоцитлар фаоллиги пасаяди. Шунинг учун иссиқ соғлиқ учун совуқ каби хавфлидир. Нафас олиш касалликлари ёзда иммунитетнинг пасайиши туфайли тез-тез учрайди

– Ҳаддан ташқари иссиқлик инсоннинг умумий ҳолатини ёмонлаштириши мумкин. Заифлик, уйқучанлик, кучни йўқотиш – марказий асаб тизимининг юқори ҳаво ҳароратига реакциясидир.

– Ёзда асосий нарса ҳароратнинг кескин ўзгаришига йўл қўймасликдир, чунки танада стресс бўлиши мумкин. Агар терлаш бўлса, дарҳол кондиционер остига югурманг. Танадаги намликнинг бир зумда совиши гипотермия касаллигини қўзғатиши мумкин.

«Соғлом ҳаёт»