ТikTok’га ўйин ўйнаш функцияси қўшилади

0

ТikTok илова ичида ўйинларни синовдан ўтказишни бошлади. Ушбу функциянинг қўшилиши рекламадан келадиган даромаднинг ошишига ва фойдаланувчиларнинг кўпроқ вақт давомида платформада бўлишига ёрдам беради.

Манбаларга кўра, синов Вьетнамда HTML5 миниўйинлари билан амалга оширилмоқда. Бу мазкур мамлакатда 35 ёшгача бўлганлар улушининг юқорилиги ва техник саводхонлик кўрсаткичларининг баландлиги билан изоҳланган. Келажакда эса компания асосий эътиборини ByteDance томонидан ишлаб чиқилган ўйинларга қаратмоқчи.

Қайд этилишича, ўйинлардан тушган даромад платформа ва ишлаб чиқувчилар ўртасида тақсимланади.