Тожикистонда Ҳаж сафари нархи аниқ бўлди

0

Дин ишлари бўйича қўмита 2022 йилда Ҳаж зиёрати қанчага тушишини очиқлади.

Департамент матбуот котиби Афшин Муқимнингмаълум қилишича, бу йилги зиёрат июль ойининг иккинчи ярмида бошланади. Тожикистоннинг 3 500 га яқин фуқароси Ислом динининг беш арконидан бири бўлган Ҳаж амалини бажариш учун Маккага ташриф буюриши мумкин.

«Пандемия сабабли 2020 йилда бора олмаганларга устуворлик берилади. Бу йилги Ҳаж нархи, асосан, чипталар нархининг ошиши ва Саудия Арабистони томонидан турар жой нархининг ошиши туфайли 4 500 долларга кўтарилди», — дея қўшимча қилган Афшин Муқим.

SputnikTj