Зинедин Зидан бобо бўлди

0

«Реал» собиқ бош мураббийи Зинедин Зидан 49 ёшида бобо бўлди.

Унинг ўғли Энцонинг оиласида 20 май куни қиз туғилди ва унга Сиа деб ном беришди. Зинедин Зиданнинг яна уч нафар ўғли бор – Люка, Тео ва Элиас.

27 ёшли Энцо Франциянинг иккинчи лигасидаги «Родез» жамоасида ўйнайди. У жорий мавсум жамоа таркибида 15 та ўйинда майдонга тушди. 49 ёшли мураббий 2021 йилнинг май ойида «Реал»дан кетганидан бери ишсиз юрибди.

tatler.ru