Бедарак йўқолган 27 ёшли фуқаронинг жасади жарликдан топилди

0

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 13 май куни уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган фуқаронинг жасади топилди. 

Аниқланишича, фуқаро З.И. жорий йилнинг 2 май куни чорва молларини боқиш мақсадида тоғли ҳудудларга жўнаб кетган ва дом-даракциз йўқолган. Уни яқинлари анча қидирган, бироқ топа олмаган.

Мурожаатга кўра, вилоят ФВБ Махсус вазифаларни бажарувчи минтақавий отрядининг 1 та бўлинмаси юқорида номи маълум қилинган манзилларда қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.

Қидирув ишлари давомида фуқаро З.И. нинг жасади Деҳқонободнинг Ойбек қишлоғи Дарвозаком тепалигининг тахминан 10 метр чуқурликдаги жарликдан топилган ва яқин қариндошларига топширилган.