Жо Байден маймунчечакдан ҳавотирда

0

АҚШ президенти Жо Байден маймунчечакнинг тарқалишидан «ҳамма хавотирда бўлиши керак» деди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«Биз нима қилишимиз кераклиги ҳақида ўйлаяпмиз. Америкалик шифокорлар касалликка қарши курашишнинг мумкин бўлган йўлларини, жумладан, даволаш ва эмлаш усулларини ўрганмоқда,» деди у.

Апрель ва май ойларида тарқалган маймунчечак вируси Европанинг бир қанча мамлакатларида, шунингдек, АҚШда ҳам аниқланган.

Бундан ташқари, агентликнинг хабар беришича, Байден Австралиянинг янги бош вазири Энтони Албанесега қўнғироқ қилиб, яқинда бўлиб ўтган парламент сайловларида партиясининг ғалабаси билан табриклаган. Албанесе якшанба куни 23 май куни эрталаб бўлиб ўтиши режалаштирилган қасамёд маросимидан сўнг дарҳол Токиога «Қуад» раҳбарияти саммитига боришини тасдиқлади.

Якшанба куни Байден Жанубий Кореяга уч кунлик ташрифини якунлаб, Японияга сафар қилди. Бунгача у Жанубий Корея президенти Юн Сек Ёл билан бирга Америка Осан авиабазасидаги Корея ҳаво ва космик операциялар марказига ташриф буюрган.