Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ҳайдовчига электрошокер кўрсатгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Видеода ҳайдовчи ЙПХ ходимининг машинасини бошқаришига қаршилик кўрсатганлигини ва бунга жавобан инспектор электрошокер билан таҳдид қилганлигини кўриш мумин.
Вилоят ИИБ Ахборот хизмати раҳбарининг маълум қилишича, 2022 йил 20 май куни Жомбой тумани Галакапа кўчасида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЖХХ ЙПХБ 1-отряди инспектори томонидан шу кўчада ҳаракатланиб келаётган “Spark” автомобили тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи Л.А. машинани меъёрий ҳужжатларсиз бошқариб, йўл ҳаракати қоидасининиг тегишли бандини бузиб келаётганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, инспектор машинасини вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйишини айтганида, ҳайдовчи унга қаршилик қилиб, ходимнинг қонуний талабига бўйсунмай, инспектордан эвакуатор чақиришини сўраган.
Инспектор ҳайдовчини агарда унинг қонуний талабларига бўйсунмаса, электрошокер қурилмасини қўллаши бўйича огоҳлантирган ҳамда машина эвакуатор ёрдамида вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда.