Картошка, тухум ва шакар нархида ўзгаришлар кузатилган.
Давлат статистика қўмитаси ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида кузатув ўтказган.
2022 йил 25 май ҳолатига кўра, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи қуйидагича:
суякли мол гўшти (1 кг) — 45 000 — 73 000 сўм;
қўй гўшти (1 кг) — 55 000 — 86000 сўм;
картошка (1 кг) — 3000 — 8000 сўм;
пиёз (1 кг) — 2000 — 6000 сўм;
сабзи (1 кг) — 2000 — 7000 сўм;
тухум (10 дона) — 6500 — 15 000 сўм;
гуруч (1 кг) — 5000 — 21 000 сўм;
ўсимлик ёғи (1 л) — 15 400 — 28 000 сўм;
шакар (1 кг) — 9000 — 14 000 сўм.
Бунда деҳқон бозорлари ҳудудидаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ҳисобга олинган. Супермаркет, минимаркет, дўконлардаги нархлар инобатга олинмаган.