Гитара шаклидаги ўрмон

0

1979-йилда аргентиналик фермер Педро Мартин Урета 25 ёшида вафот этган марҳум рафиқаси хотирасига бағишлаб, ўз фермасида гитара шаклида ўрмон яратишни бошлаган. Бир неча йиллар давомида у ўрмондаги ҳар бир дарахтни тўрт нафар фарзанди билан бирга ўтқазган.

Ўрмон яратишга уни рафиқаси Грасиела илҳомлантирган. Улар ферма ҳудуди устидан учиб ўтаётганда, ферманинг шакли Грасиелага челакни эслатган ва у турмуш ўртоғига челак шаклини ўзи ёқтирган мусиқий асбоб – гитарага айлантириш мумкинлигини айтган. Бироз вақт ўтгач, 1977-йилда хомиладор Грасиела бешинчи фарзандини дунёга келтиришга улгурмай, аневризма ёрилишидан вафот этган.

Бир неча йил ўтгач, Педро марҳум рафиқасининг истагини амалга ошириб, гитара шаклидаги ўрмон яратишга қарор қилган. Фарзандлари билан биргаликда у 7000 дан ортиқ дарахт, сарв ва эвкалипт кўчатларини ўтқазган. Ўрмоннинг узунлиги тахминан 500 метрни ташкил этади ва ҳатто сунъий йўлдошдан ҳам кўринади.