Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи иккинчи махфий туннел топилди

0

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида жойлашган Қора-Сув туманида ҳудудни Ўзбекистон билан боғлайдиган иккинчи ер ости туннели топилди. Бу ҳақда қўшни давлат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси матбуот маркази хабар берди.

Қайд этилишича, 4 июн куни турар-жой биносидаги бетон қопламаси остидан яширин ўтиш жойи аниқланган.

Аниқланишича, туннелнинг чуқурлиги 17,5 метр, кириш қисми баландлиги 1,8 метр, кенглиги 70-80 сантиметр, узунлиги тахминан 155 метрни ташкил қилади.

Аввалроқ Қорасув туманидаги Телман қишлоғида 270 метрли икки давлатни боғловчи махфий туннел топилганди.