Бугун Dior Sauvage атирига талаб икки баравар ошиб кетди. Сабаби…

0

Одатда машҳур брендлар катта жанжалларга нисбатан узоқ туришга ҳаракат қилади. Аммо Эмбер Хёрд Жонни Деппни зўравонликда айблаганида ҳам Dior Sauvage атирининг юзи ҳисобланган актёр билан шартномани бузмаган ягона бренд бўлди. Натижда у Депп билан ғалаба қозонди. Маълумотларга кўра, суд жараёни бошланганидан бери Dior Sauvage’га талаб деярли икки баравар ошган.

Бир ой мобайнида Google’даги қидирувлар сони 48 фоизга ўсди — мартда 823 000 дан апрель ойида 1,2 миллионга етди. Худди шу нарса TikTok’да ҳам содир бўлди — одеколон 209 миллион марта кўрилиб, дастурда оммалашди.

Sauvage ҳозирда Google ва ижтимоий тармоқлар бўйича дунёдаги иккинчи энг машҳур атир ҳисобланади. У Baccarat Rouge 540, Maison Frensis Kurkdjian’дан кейин иккинчи ўринда туради.

Депп 2015 йилда Sauvage компанияси ишга туширилгандан сўнг унинг юзига айланганди. Суд жараёнининг бошидан охиригача Dior актёрни қўллаб-қувватлади. Бир йил олдин у ҳатто Депп билан янги рекламага тайёргарликни ҳам бошлади. Бунинг учун бренд тез-тез танқид остига олинди, лекин барибир ҳамкорликни давом эттирди ва бундан афсус қилмади.