«Миньонлар»ни севувчилар учун ажойиб янгилик (видео)

0

Illumination студияси «Миньонлар: Грювитация» мультфильмининг янги трейлерини намойиш этди. Картина релизи 2022 йилнинг 1 июлида бўлиб ўтади.

Роликда миньонлар устоз Чоудан кунг-фу ўрганиш учун самолётда Сан-Францискога учади.

Мультфильм воқеалари 1970 йилларда содир бўлади. Сюжетга кўра, суперқаҳрамон бўлиш орзусидаги 12 ёшли Грю «Баджаҳл олтилик» ташкилотига аъзо бўлади. Бунинг учун у миньонларини ёрдамга чақиради.

Фильм режиссёри «Миньонлар» франшизаси устида ишлаган Кайл Балд ава Бред Эблесон. Грюга яна Стив Керелл овоз берган.

Мультфильм премьераси бир неча бор кўчирилган. Аввалига у 2020 йилнинг 3 июнида прокатга чиқиши керак эди, бироқ пандемия сабаб релиз 2021 йил июлга қолдирилганди.