Дунё ғаройиботларига гувоҳ бўлинг

0

Швейцария ҳайвонот боғида альбинос тошбақа дунёга келди

Швейцариядаги Сервион ҳайвонот боғида илгари ҳеч қачон кўрилмаган Галапагос гигант тошбақасининг альбинос боласи пайдо бўлди. Бу ҳақда Sputnik Озарбайжон жаҳон ахборот агентликларига таяниб хабар берди.

Май ойида ҳайвонот боғида 2 та галапагос тошбақаси дунёга келди. Уларнинг бири оддатий қора рангда бўлса, иккинчиси сариқ рангда туғилди.

Кичкинтойнинг кўзлари қизил, танаси, совут ва қорин қалқон қисми эса сариқ рангда.

Альбинос тошбақа туғилиши камёб ҳодиса бўлгани учун, у барчанинг эътиборига тушди.

Ҳайвонот боғи вакиллари бундай турдаги тошбақанинг тутқунликда туғилиши ва у галапагос турдаги альбинос тошбақа бўлганини икки карра мўъжиза деб ҳисоблашмоқда.