Актёр у ерга онаси билан бирга борган.
Қизиқчи, актёр Искандар Ҳамроқулов «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида нонга ҳам пули қолмаганда қандай қилиб Ҳажга борганини айтди.
У Ҳажга онаси билан бирга борган. Актёр у ерга бориш учун чипта ва меҳмонхонага тўлашга пули бўлмаган. Шунда укаси Самандар Ҳамроқулов унинг Ҳажга бориш харажатларини тўлаган. Хонанда отаси вафот этгани учун акасини Ҳажга жўнатган. Қизиқчи укасининг ўзи боришга имкони бўлгани бироқ уни жўнатганини таъкидлади. Актёр ҳаммага шундай ука насиб қилишини тилади.
«Битта нон олиб келишга имконим йўқ пайти мен онам билан Ҳажга бордим. У ерга бориш учун чипта, меҳмонхонага пул керак. Лекин менинг бир сўм ҳам пулим йўқ эди. Ўшанда укам Самандар ҳамма харажатни ўзи тўлаган. ‘Онамни жўнатсам, онамни жўнатгандек бўламан. Отамиз вафот этган. Сизни жўнатсам, отамни жўнатгандек бўламан’, деган. Онамни ўзи олиб бориб келса бўлади. Имкони бор эди лекин у мени жўнатди. Ҳаммага шундай ука насиб қилсин», — дейди Искандар Ҳамроқулов.