Россия ва Хитой ўртасидаги биринчи автомобиль кўприги очилди (видео)

0

Россияда Амур дарёси орқали ўтган биринчи халқаро автомобиль кўприги ишга тушди. Бу кўприк Россиянинг Благовещенск шаҳри ва Хитойнинг Хейхе шаҳрини боғлайди.

Ҳаракатни Ҳейхе провинцияси губернатори Хуа Чангшенг бошлаб берди ва у рус тилида: «Поехали!» деди.

Кўприк орқали Россия ва Хитой ўртасидаги йилига миллион тоннагача юк ташилади ва ташиш вақти ҳам қисқаради.

Эслатиб ўтамиз, кўприк қурилиши 2016 йилда бошланган ва бир вақтнинг ўзида иккита қирғоқдан олиб борилган.

Объект бюджети 19 миллиард рубль ва у бюджет маблағларисиз амалга оширилган.