Қандай қилиб сифатли, яхши пишган тарвуз танлаш мумкин?

0

Яхши ва пишган тарвуз катта, лекин енгил бўлади!Чунки пишиб етилиш жараёнида унинг зичлиги камаяди ва у бўшашади. Агар тарвуз кичик ва оғир бўлса, у ҳали пишмаган.

Пишмаган тарвузда пишган тарвузга қараганда 2,5 баробар кўпроқ нитрат бўлади, яъни 1 кг тарвуз учун тахминан 200 мг нитрат тўғри келади. Нитратларнинг хавфлилиги шундаки, уларнинг бир қисми нитритларга айланиб, гемоглобинни кислород ташишига тўсқинлик қилади..

Шу туфайли метаболизм бузилади, марказий асаб тизими, иммунитет ва жигар зарарланади. Болалар нитритларга айниқса сезгирдир.