«40 миллиондан ортиқ поляклар қурол билан ўз ватанини ҳимоя қилишга тайёр» – Матеуш Моравецкий

0

«40 миллиондан ортиқ поляклар Россия босқинига учраган тақдирда қўлида қурол билан ўз ватанини ҳимоя қилишга тайёр», деди Польша бош вазири Матеуш Моравецкий.

«Ҳукумат 380 та янги ўқ отиш полигонларини қуришга ёрдам беради ва поляклар учун қурол олишни осонлаштирадиган қонунларни қабул қилади», деди у.

Моравецкий, Польша бир неча асрлар давомида Россиянинг назорати остида бўлганини эслади ва «Биз асирликга қайтишни хоҳламаймиз», дея таъкидлади.